ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Тошкентда куни кеча собиқ ТАПОиЧ олдидаги янги йўлда юк автомашинаси ёниб кетди. Подробно.уз хабарига асосан.
Facebookдаги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари воқеа жойида олинган расмлар билан ўртоқлашдилар.
Воқеа шоҳиди бўлганларнинг айтишларича, йўлда MAN русумли юк машинаси ёнган. Юк машинаси ҳайдовчиси мўъжиза туфайли ўлимдан қутулиб қолди. Унинг сўзларига кўра, электр тармоқларининг иссиқда қизиб кетиши оқибатида ёнғин пайдо бўлган. Воқеа жойига зудлик билан ёнғин хизмати бўлинмалари етиб келиб, ёнғинни бартараф этишди.
Яшнаобод тумани ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан ушбу ҳолат бўйича экспертиза ўтказилмоқда.