Ўзбек разведкачилари Россиядаги халқаро танловда қатнашишади

© Sputnik / Vitaly Ankov / Медиабанкка ўтишКомплексные тактические учения артиллерийских и разведывательных подразделений 83-й бригады ВДВ в Приморском крае
Комплексные тактические учения артиллерийских и разведывательных подразделений 83-й бригады ВДВ в Приморском крае - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Жанговар разведка аълочилари" халқаро танлови беш босқичдан иборат бўлиб, барча синовлар жанговар ҳолатга яқин шароитларда ўтказилади

TOШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон жамоаси 29 июлдан 6 августга қадар Россиядаги Новосибирск олий ҳарбий қўмондонлик билим юртининг Кольцово полигонида бўлиб ўтадиган "Жанговар разведка аълочилари-2017" халқаро танловида иштирок этишади, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Танловда Ўзбекистондан ташқари, Россия, Белоруссия, Арманистон, Қозоғистон, Миср, Зимбабве ва Хитой жамоалари қатнашади.

С-400 Триумф зенит-ракета мажмуалари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон МДҲ Ҳаво мудофааси ўқув-машғулотларида иштирок этди

"Жанговар разведка аълочилари" халқаро танлови беш босқичдан иборат бўлиб, турли қуроллардан ўқ отиш, қийин шароитда пиёдалар жанговар машинасини бошқариш, вертолётга жойлашиш ва тушиш бўйича меъёрларни бажариш, разведка бўлимининг душман ортига ўтиши ҳамда разведка пистирмасини амалга ошириш каби синовларни ўз ичига олади.

Барча синовлар жанговар ҳолатга яқин шароитларда ўтказилади.

Танловни ўтказишдан мақсад танловда иштирок этувчи давлатлар ўртасида халқаро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизмат нуфузини ошириш ва ҳарбий разведкачиларнинг салоҳиятини ривожлантиришдир.

Янгиликлар лентаси
0