ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. МДҲ ҳаво мудофааси ўқув машғулотлари давомида С-300, С-400, ва "Панцирь-С"мажмуаларидан иборат жанговар бўлинмалар шартли душман авиациясига қарши 200дан ортиқ ракеталар учиришди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлиги хабарига асосан.
Чегара бузган шартли душман авиацияси ҳақидаги хабар тезкор равишда Ҳаво-космик кучларини бошқариш марказига етиб боради. Қўмондонлик қарор қабул қилганидан кейин, узоқ масофада аниқлаш самолётлари А-50 ҳамда МиГ-31, МиГ-29 ва Су-27 қирувчи самолётлари душман бомбардимончи самолётини нишонга олади.
“Россиянинг турли ҳарбий округлари, МДҲ Бирлашган Ҳаво-ҳимояси мамлакатларининг “С-400 "Триумф", С-300 "Фаворит"ва "Панцирь-С" зенит-ракета мажмуалари жанговор бўлинмалари 100га яқин “душманни” нишонга олиб, 200 га яқин бошқариладиган зенит ракеталари учирди”, — дейилган Мудофаа вазирлиги хабарида.
Машғулотлар давомида радиотехника қўшнлари бўлимлари 3 мингдан ортиқ ҳаво кемаларини кузатиб боришди. Зенит-ракета қўшнлари томонидан 100га яқин шартли нишонлар ўққа тутилди. Жанговар авиация ҳавога шартли душманни мажбурлаб қўндириш учун 100 мартадан ортиқ ҳавога кўтарилди.
МДҲ Бирлашган Ҳаво мудофааси кучларининг кенг кўламли ўқув машғулотлари чоршанба эрта тонгда бошланди. Ундан 130дан ортиқ қўмондонлик штаблари ва 100га яқин самолётлар иштирок этди.
Ўқув машғулотларда Россия, Арманистон, Белоруссия, Қоғоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон қуролли кучлари иштирок этди. Бирлашган қўшнлар бошқарув маркази Москва вилоятида жойлашган Россия Ҳаво-космик кучлари қўмондонлик-назорат пунктидан амалга оширилди.