Шавкат Мирзиёев Туркманистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Oбуна бўлиш
Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган янги йўналишларни белгилаш ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама этилди

TOШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентга амалий ташриф билан келган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди. Бу ҳақда президент расмий веб сайтида маълум қилинди.

Учрашув аввалида Ўзбекистон раҳбари дўст Туркманистон халқига ва президент Гурбангули Бердимуҳамедовга ўзининг чуқур ҳурматини изҳор этди ва самимий саломини йўллади.

Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов в Туркменистане - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида Стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартнома бўйича қонун имзоланди

Сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро муносабатлар изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган янги йўналишларни белгилаш ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Томонлар минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистон халқи ва унинг раҳбари Шавкат Мирзиёевга чуқур ҳурмати ва эзгу тилакларини етказди. Р.Мередов Туркманистон икки давлат ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

Визит Шавката Мирзиёева в Туркменистан - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Туркманистонда дам олаётган ўзбекистонлик болалар билан учрашди

Айни пайтда Ўзбекистон ва Туркманистон компания ва корхоналари қиймати 200 миллион доллардан зиёд қўшма ташқи савдо шартнома ва битимларни амалга оширмоқда.

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида тизимли ва узоқ муддатли ҳамкорлик йўлга қўйилди, Туркманистонга навбатдаги пахта териш машиналари, культиватор ва бошқа замонавий техникалар етказиб берилди. Шу ойда Ашхободда Савдо-сервис маркази ўз фаолиятини бошлайди.

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти корхоналари базасида Туркманистон темир йўллари ҳаракатланувчи таркибини таъмирлаш ва модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Туркманобод – Фароб автомобиль ва темир йўл кўприклари очилгач, мамлакатлар ўртасида транзит ташишлар ҳажми сезиларли даражада кўпайди. Ўзбекистоннинг фақат темир йўл орқали Туркманистон ҳудудидан ўтган экспорт юклари ҳажми 25 фоиз ошди.

Маданий-гуманитар соҳада ҳам ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Тошкентда Ашхобод боғини ташкил қилиш ишлари бошланди. Сентябрь ойида ўзбек спортчилари Туркманистон пойтахтида ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё ўйинларида иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0