Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида Стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартнома бўйича қонун имзоланди

© Пресс-служба Президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов в Туркменистане
Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов в Туркменистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси томонидан Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида Стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишув бўйича қонун тасдиқланган эди

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёев Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни ратификациялаш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов в Туркменистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 17 май, Сенат томонидан 27 май куни мақулланган. Ушбу шартнома 2017 йил 6 мартда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалга оширган давлат ташрифи давомида имзоланган эди.

Сенат матбуот хизмати маълумотларига кўра, шартнома Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида муносабатларни янги стратегик босқичга олиб чиқади, савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш ҳамда дўстона ва ўзаро манфаатли шерикчиликни мустаҳкамлашни кўзда тутади, деб ёзади РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, шу йил март ва май ойларида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида музокаралар ўтказилган. Музокаралар натижасида бир қатор муҳим келишувлар имзоланган. Икки томонлама ўзаро манфаатли бўлган йўналишларда, жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалар бўйича алоқаларни ривожлантириш кўзда тутилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0