Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди

© Пресс-служба Президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов в Туркменистане
Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов в Туркменистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг музокаралари якунига етгач, қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. "Аваза" конгресс марказида Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг музокаралари якунланганидан сўнг икки томонлама ҳужжатлар имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Бердимуҳамедов ўзаро муносабатларни ривожлантиришга келишиб олдилар

Икки давлат раҳбарлари иштирокида Туркманистон энергетика вазирлиги ва "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти ўртасида электр энергияси транзити ва етказиб бериш бўйича ўзаро англашув Меморандуми, Туркманистон атроф-муҳит муҳофазаси ва ер ресурслари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўртасида атроф-муҳит муҳофазаси ва барқарор ривожланиш соҳаларида ҳамкорлик ҳақидаги Келишув, Туркманистон давлат спорт қўмитаси ва Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ўртасида ҳамкорлик ҳамда ўзбек спортчиларининг ёпиқ иншоотларда V Осиё ўйинлари ва жанг санъати мусобақаларида иштирок этишларини ташкил этиш ҳақидаги Протокол имзоланди.

Шунингдек, "Туркменховаёллари" хизмати ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниялари ўртасидаги ҳамкорлик ҳақидаги ҳамда "Туркменнебит" давлат концерни ва "Ўзбекнефтегаз" холдинг компаниялари ўртасида ўзаро англашув Меморандумлари имзоланди.

Бундан ташқари томонлар Ашхобод ва Тошкент шаҳарлари ўртасида биродарлик ришталарини ўрнатиш ҳақидаги Келишув ва Туркман давлат педагогика институти ва Тошкент давлат педагогика университети ўртасида ҳамкорлик ҳақидаги Келишувни имзоладилар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0