Тожикистонда 13 яшар қиз билан жинсий алоқа қилган икки эркак қўлга олинди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишЖиноятчи
Жиноятчи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Улар 2 йилдан 5 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкинлиги айтилмоқда

TOШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Тожикистоннинг Конибодомида 13 яшар қиз билан жинсий алоқа қилганликда айбланиб, икки эркак қўлга олинди, деб хабар қилди Спутник Тожикистон.

Кадр из видеоролика, в котором Гулмурод Халимов заявил о присоединении к ИГ - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда Гулмурод Халимовнинг тўрт қариндоши ўлдирилди
Нашр хабарига кўра, эркакларни қўлга олиш ишлари Сўғд вилоятида амалга оширилган.

"Гумондорлардан бири Конибодомдаги меҳмонхонага 13 яшар қизни олиб келган ва меҳмонхона администраторига 100 сомоний (тахминан 95 минг сўм) бериб, қиз билан ярим соатча вақт ўтказган", — дейилади хабарда.

Сўнгра эркак вояга етмаган қизни танишининг квартирасига олиб борган. Иккинчи эркак ҳам қиз билан жинсий алоқа қилган.

Икки эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Улар 2 йилдан 5 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0