TOШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. ИШИДга қочиб кетган собиқ ОМОН командири Гулмурод Ҳалимовнинг тўрт қариндоши махсус операция вақтида йўқ қилинди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон нашри ИИВ хабарига асосан.
"ИШИДга қочиб кетган собиқ ОМОН командири Гулмурод Ҳалимовнинг икки акаси ва икки жияни Хатлон вилоятининг Ибрат қишлоғида милиция ходимлари билан бўлган тўқнашувда йўқ қилинди", — дейилган ИИВ хабарида.
Шунингдек, хабарда улар милиция ходимларига қаршилик кўрсатгани ва ИИВ яралагани айтиб ўтилган. Милиция ходимини Халимовнинг катта акаси пичоқ билан яралаган.
"Милиция ходимлари Ҳалимовнинг яқин қариндошларини ИД ва "Толибон" террорчи гуруҳлари билан алоқада айбламоқда. Унинг Тўрт нафар йўқ қилинган ва уч нафар қўлга олинган қариндошлари Афғонистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлишган", — дейилган хабарда.
Тожикистон ИИВи хабарига кўра, Ҳалимовнинг ота-онаси Вос туманидан бўлиб у ерда унинг қариндошлари кўп. Ундан ташқари Тожикистон жанубида жойлашган ушбу ҳудуд Афғонистон чегарасига яқин. Ибрат қишлоғидан чегарагача 28 км.
Эслатиб ўтамиз, дунё ОАВларида ИШИДга қочиб кетган собиқ Тожикистон ОМОНи қўмондони Гулмурод Ҳалимов ўлдирилгани ҳақида хабарлар бир неча маротаба пайдо бўлган эди, лекин Тожикистон ҳукумати ушбу хабарларни тасдиқлагани йўқ.