Хитойдан Ўзбекистонга янги юк йўналиши бўйича поезд қатнови йўлга қўйилди

Oбуна бўлиш
Ушбу янги юк темир йўл қатнови Хитойнинг 28 та шаҳарларини Европа 11 та давлатининг 29 та шаҳарлари билан ўзаро боғлайди

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Куни кеча Хитой-Европа темирйўл орқали юк ташувлари лойиҳаси доирасида Хитойнинг Цзянси вилоятидан Ўзбекистонга янги юк йўналиши бўйича ҳаракат очилди. Бу ҳақда Синьхуа ахборот агентлиги хабар берди.

Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Хитой экспорт ҳажмини оширишга келишди

Хабарда айтилишича, пўлат ғалтаклар, кийим кечак ва ҳар кунлик истеъмол моллар юклатилган поезд (поездаги юкларининг жами қиймати 1,8 млн долларга тенг) Ганьчжоу шаҳридан жума куни Ўзбекистонга йўл олди. Ушбу юк поезди 12 кундан сўнг Тошкентга етиб келади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, 2011 йил август ойида Чунцин-Дуйсбург йўналиши очилганидан сўнг, Хитой ва Европа ҳамда Марказий Осиё шаҳарлари ўртасида 4 мингдан ортиқ юк поездлари рейси амалга оширилди.

Ушбу янги юк темир йўл қатнови Хитойнинг 28 та шаҳарларини Европа 11 та давлатининг 29 та шаҳарлари билан ўзаро боғлайди.

2015 йил октябр ойида Хитойнинг Шаньдун провинциясидан Ўзбекистонга юк поезди қатнови йўлга қўйилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11-15 май кунлари Хитойда давлат ташрифи амалга оширилган эди. Ташриф давомида Хитой ва Ўзбекистон орасида энергетика, нефтни қайта ишлаш, электростанцияларни замонавийлаштириш, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, транспорт коммуникациялари ва бошқа соҳаларга оид ҳужжатлар имзоланган эди.

Янгиликлар лентаси
0