TOШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев Хитой Халқ Республикасининг Сифат назорати, инспекция ва карантин бўйича бош маъмурияти вазири Чжи Шупин билан учрашув ўтказди, деб хабар қилинди Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги расмий сайтида.
Хабарда айтилишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Хитойга жами қиймати 14,4 млн. долларлик 7,6 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот, жумладан, қизилмия илдизи, қуритилган узум, қовун, ўрик маҳсулотлари экспорт қилинган.
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қишлоқ ва сув xўжaлиги соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантириш, шу жумладан Хитой бозорига экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати ва ҳажмини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Томонлар Хитойга гилосни экспорт қилишда ҳамда уй ҳайвонлари учун озуқани экспорт қилишда карантин ҳолатини бажариш бўйича баённомалар имзолаганлар.