ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой ташқи савдо ҳажмини 10 млрд доллардан ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда Podrobno.uz. нашри хабар берди.
Бу ҳақда Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лицзе Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ўтказилган учрашув чоғида маълум қилди.
Хабарда айтилишича, учрашувда икки давлат ўртасидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ишларини янада тезлаштириш ҳамда илмий-тадқиқот институтлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11-15 май кунлари Хитойда давлат ташрифи амалга оширилган эди. Ташриф давомида Хитой ва Ўзбекистон орасида энергетика, нефтни қайта ишлаш, электростанцияларни замонавийлаштириш, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, транспорт коммуникациялари ва бошқа соҳаларга оид ҳужжатлар имзоланган эди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.