TOШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Халтмаагийн Баттулгани Монголия президенти этиб сайлангани билан табриклади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар маҳкамаси матбуот-хизмати.
Халтмаагийн Баттулга душанба куни Монголия президенти вазифасини бажаришга киришди, деб хабар қилган эди илгарироқ РИА Новости.
"Сизнинг сайловлардаги ишончли ғалабангиз Монголия халқининг Сиздек бой амалий тажрибага эга ва ўз халқи ва мамлакати манфаатларига содиқ хизмат қилувчи машҳур ва нуфузли сиёсий арбобга бўлган юқори ишончи ва ҳурматини тасдиқлади", — дейилади Мирзиёев йўллаган мактубда.
Ўзбекистон Монголияни кўп асрлик тарихга ва ўзига хос маданиятга, сезиларли табиий, иқтисодий ва транспорт-коммуникация салоҳиятларига эга давлат сифатида тан олади.
"Ўзбекистон ва Монголия томонларни қизиқтирган барча йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кучайтириш учун кенг имкониятларга эга", — деб қайд этилган мактубда.
Мирзиёев "биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз орқали давлатларимиз ва халқаларимиз фаровонлиги йўлида икки томонлама муносабатларимизда сифат жиҳатдан янги саҳифани очамиз", — деб эътироф этган.