Путин ШҲТ доирасида Хитой, Монголия ва Ўзбекистон раҳбарлари билан учрашади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишРоссия Президенти Владимир Путин.
Россия Президенти Владимир Путин. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашув давомида Россия президенти уч томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида музокара ўтказишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммитидаги иштироки давомида Хитой, Монголия ва Ўзбекистон раҳбарлари билан уч томонлама учрашувда қатнашади. “Владимир Путин Хитой Халқ Республикаси Раиси, Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири билан алоҳида-алоҳида учрашади”, — деди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.

ШҲТ саммити қатнашчилари - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ШҲТга аъзо мамлакатлар Маданият вазирларининг ўн учинчи йиғилиши бўлиб ўтди

Ушаковнинг айтишича, Тошкентга учиб келиши билан  Путин Хитой ва Монголия раҳбарлари билан учрашувга йўл олади. Президент ёрдамчиси сўзларига қараганда, Россия раҳбари ўз ҳамкасблари билан уч томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари масалаларини муҳокама қилишни режалаштирган.

"Уч томонлама ҳужжатлар – яъни Россия, Хитой ва Монголия ўртасида иқтисодий коридор ташкил қилиш дастурлари имзоланади. Ушбу дастур 30тага яқин иқтисодий ҳамкорликдаги лойиҳаларни ўз ичига олади”, — деб хабар қилди Ушаков.

Шу куннинг ўзида Россия президенти Хитой раҳбари Си Цзинпин билан иккитомонлама музокараларни ўтказади. "Норасмий кечки тамаддидан сўнг 23 июн куни президентимиз ХХР Раиси билан қисқа иккиёқлама учрашув ўтказади”, — деб хабар қилди Ушаков.

ШҲТ кенгаши бошланишидан аввал, жума куни Владимир Путин Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашади. Учрашувда ШҲТга доирн масалалар муҳокама қилинади.

23 июн куни Россия президенти, шунингдек, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан учрашади. Ушаковнинг  сўзларига кўра, иккиёқлама учрашув давомида Ҳиндистоннинг ШҲТдаги иштироки, иккиёқлама ҳамкорлик, жумладан, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.

Янгиликлар лентаси
0