ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ғарбий-Қозоғистоннинг Казталов тумани, Талдапан шаҳарчасида истиқомат қилувчи тўққизинчи синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилди, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон нашри.
Қиз вафотидан сўнг унинг ёнидан ғалати мазмундаги актуб топилган: марҳума ўз ўлими олдидан қолдирган хатда "анча вақтдан бери ажал-қора одам уни ўзи томон чорлаётганига" иқрор бўлган.
"Агар мен ўзимни осмасам, у ҳамма яқинларимни олиб кетишини айтяпти. Мана ҳозир ҳам ёнимда туриб, мени тезлаштиряпти, шунинг учун шошиб ёзяпман. Илтимос, менинг ўлимимда ҳеч кимни айбламанг", — дейилган мактубда.
Хат Казлатов тумани ҳокими ўринбосари Зайлим Мажитов томонидан ўқиб эшиттирилган.
Хабарда айтилишича, марҳума аъло баҳоларга ўқиган ва 8 июль куни дўстлари билан Остонадаги ЭКСПО кўргазмасига бориши керак бўлган.