Чимён-Чорвоқ йўлида улкан тирбандлик ҳосил бўлди

© Водители ТашкентаПробка по дороге в Чарвак
Пробка по дороге в Чарвак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Минглаб ҳайдовчилар тирбандликда 5-6 соатдан ортиқ қолиб кетишган

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Кейинги кунларда Ўзбекистонда кузатилаётган жазирама об-ҳаво туфайли тошкентликлар ва  умуман вилоят аҳолиси салқинлаш учун Чорвоқ сув омбори томон шошилишга мажбур бўлишган.

Дорожное движение в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ Тошкентда жарима тўлашдан бўйин товлаётган корхоналар рўйхатини эълон қилди

Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган суратларда кўриниб турибдики, Чорвоқ сув омбори йўлида машиналарнинг улкан тарбандлиги ҳосил бўлган.

Ушбу масала бўйича интернетда қуйида фикрлар билдирилмоқда:

"Шу пробкада ўтиргандан кўра, тинчгина уйда ўғлимга олиб берган бассейнда чўмилганим яхши " — дея ҳазиламуз изоҳ қолдирган Mamatov Nematjon.

Жазирама - Sputnik Ўзбекистон
ФВВ жазирамадан сақланиш бўйича тавсиялар берди
"Кеча бу тирбандлик Бричмулладан бошланган. Уйга етиб боргунча тирбанликда 5 соат ўтирдик, чунки кўплаб машиналар қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, ҳаракатланишга тўсқинлик қилишди. Уйга кечаси соат 12да етиб келдик" — деб ёзган Наталья Сагитова.

"Машинамга ачиниб кетдим, тормозларни гапирмаса ҳам бўлади" — деб изоҳ ёзган Равшан Исраилов.

Фотосуратлардан бирининг остида фойдаланувчилардан бири "Айтдим-а, Тошкентда тирбандликлар йўқолиб қолди, гап бу ёқда экан-да", — деб ёзган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги илгарироқ мамлакат аҳолисига жазирамадан сақланиш бўйича ўз тавсияларини берган эди.
Ўзбекистонликларга вазирлик энг иссиқ кунларда кўпроқ сув ичишни, 12-00-16-00 кўчага чиқмасликни ва айниқса қуёш тагида юрмасликни, эрталаб ва кечқурун кўпроқ ҳаракат қилиш ва иссиқ кунларда кўпроқ совуқ таомлар истеъмол қилишни тавсия этган эди.
Янгиликлар лентаси
0