ИИВ Тошкентда жарима тўлашдан бўйин товлаётган корхоналар рўйхатини эълон қилди

© Юрий Корсунцев / Газета.uzДорожное движение в Узбекистане
Дорожное движение в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу рўйхатда жами 62 та автомобиллар қайд этилган бўлиб, улар ичида хусусий корхоналар, шунингдек Тошкент шаҳар ҳокимлига тегишли бўлган автомобиллар ўрин олди

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. ИИВ ЙҲХ бош бошқармаси Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини бошқаришнинг компьютерлаштирилган тизими томонидан қайд этилган ва содир этилган қоидабузарликлар учун қонунчиликда белгиланган муддатларда жарималарни тўлашдан бўйин товлаётган корхона ва ташкилотлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда ИИВ расмий веб-сайти хабар берди.

Ушбу рўйхатга кўра, Hospital Doctor Di корхонасига тегишли бўлган Hyundai H1 русумли автомобили энг кўп 23 та қоидабузарликлар содир этди. Шу билан бирга, мазкур корхонага тегишли бўлган иккита автомобил 12 та ва 8 та қоидабузарликлар қайд этилди. Шунингдек, Doctor-Servis, Doctor Profi хусусий клиникалар ва Соғлиқни сақлаш маркази ушбу рўйхатда ўрин олди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтамизки, рўйхатнинг учинчи ўринда — Тошкент ҳокимлигига тегишли бўлган Epica русумли автомобили 12 марта қоидабузарлик содир этди.

Ушбу рўйхатдан жами 62 та корхона ва ташкилот номи қайд этилди.

ЙҲХ Бош бошқармаси жарималарни ихтиёрий равишда тўлаш бўйича қонунчиликда белгиланган 60 кунлик муддатни ўтказиб юбориш, транспорт воситаларини ушлаш ва жарима майдонларига жойлаштиришга сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантиради.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0