Ашхабодда ўзбек-туркман чегараси бўйича музокаралар бўлиб ўтди

© Uzbekistan TodayУзбекистан и Туркменистан соединят новые мосты через Амударью
Узбекистан и Туркменистан соединят новые мосты через Амударью - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди

TOШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6-7 март кунлари Туркманистонга амалга оширган давлат ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари томонидан эришилган келишувларга асосланган Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштириш масалалари бўйича музокаралар давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Чегарачи чегарада - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасини белгилаш бўйича музокаралар самарали якунланди - ТИВ

Хабарда айтилишича, 2-7 июл кунлари Ашхабод шаҳрида дўстона ва ҳамжиҳатлик руҳида Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув якунларига кўра Баёнот имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0