ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. 2017-йилнинг 25-июн куни Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат делегацияси ишчи гуруҳи ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациясининг топография ва ер тузиш ишчи гуруҳи ўртасида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича музокаралар самарали якунланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев билан 2017-йил 9-июнда Остона шаҳрида ШҲТ Саммити доирасида бўлиб ўтган учрашувида эришилган келишувлар натижасида юзага келган конструктив қараш ва ишчан муҳит томонларга кун тартибидаги масалалар бўйича ўзаро мақбул қарорга келиш имконини яратди. Музокаралар якунига кўра тегишли битим имзоланиши ҳам буни яна бир бор тасдиқлайди", деб таъкидланган хабарда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.