Мирзиёев Атамбоевга: бизнинг орамизда чегара бўлмаслиги керак

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев Остонадаги ШҲТ саммити доирасида учрашдилар

Мирзиёев имконият бўлиши билан "соатларни тўғрилаб олиш" яхши анъанага айланганини қайд этди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон.

"Бугунги соатларни тўғрилаб олишимиз икки томонлама муносабатларимиз барча соҳаларда фаол ривожланаётганини англатади. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми сезиларли даражада ошди, икки мамлакат чегара вилоятлари ўртасида мулоқотлар чуқурлашмоқда. Биз қаерда учрашмайлик, олдинга силжиш учун барча ҳаракатни амалга оширамиз", — деди Мирзиёев.

Главы Узбекистана и Кыргызстана Шавкат Мирзиёев и Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбоевни Ўзбекистонга таклиф қилди

У шунингдек, Қирғизистон президентига Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишни таклиф этди.

"Энг асосийси, бизнинг орамизда чегара бўлмаслиги керак, чегаралар очиқ бўлишига эришишимиз керак", — деди Ўзбекистон раҳбари.

Атамбоев Ўзбекистон президентининг таклифи учун миннатдорлик билдирди ва ўзбек-қирғиз муносабатларини барча соҳаларда мустаҳкамлашда фаол иштирок этишга тайёрлигини эътироф этди. Қирғизистон президенти ўз навбатида чегаралар шунчаки расмий бўлиши, икки мамлакат халқлари бир-бирлари билан қийинчиликларсиз учрашишлари лозим деб ҳисоблашини айтди.

Икки мамлакат раҳбарлари тегишли идораларга ўзбек-қирғиз чегарасини делимитация ва демаркация қилиш борасидаги шартномани имзолаш бўйича музокараларни тезлаштиришни топширдилар.

Янгиликлар лентаси
0