Президент Намангандаги фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасида бўлди

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев импорт ўрнини босувчи, сифатли дорилар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади

TOШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифининг иккинчи куни Наманган туманидаги "Merrymed Farm"масъулияти чекланган жамиятида бўлди. Бу ҳақда президентнинг расмий веб-сайтида хабар қилинмоқда.

"Merrymed Farm" масъулияти чекланган жамияти хитойлик ҳамкорлар иштирокида ташкил этилган. Корхона фаолияти фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқариш, сақлаш, транспорт-логистика, маркетинг жараёнларини тўлалигича ўзида қамраб олган. Иш жараёнига юқори технологик ускуналар ва электрон ахборот назорат қилиш тизимлари жорий этилган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: Ҳеч бир вилоятда бу соҳага бунча маблағ ажратилмаган

Бу ерда импорт ўрнини босувчи 10 фармакологик гуруҳдаги 100 дан ортиқ турдаги дори воситаларини ишлаб чиқарилмоқда.

Корхона ўсимлик ва синтетик хомашёдан дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Қатор солиқ ва божхона имтиёзлари туфайли корхонада сўнгги йилларда ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ортди. Таблеткалар, капсулалар, мазлар, гален маҳсулотлари, суспензиялар, инфузиялар, инъекциялар, қуруқ кукун кўринишидаги антибиотиклар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Корхона замонавий фармацевтик ускуналар билан жиҳозланган. Корхонада 300 га яқин ишчи меҳнат қилади.

Шавкат Мирзиёев корхона фаолияти билан танишди. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, ишчиларга яратилган шароитлар билан қизиқди. Корхонада амалга ошириладиган янги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

"Соҳани янада ривожлантириш учун дунё тажрибасини ўзлаштириш керак. Бу борада импорт ўрнини босувчи, сифатли дорилар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратиш лозим", деди Шавкат Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0