ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати тоғга сайрга чиқиш бўйича тавсияларни келтириб ўтди.
Ҳеч қачон тоғли ҳудудларга бир ўзингиз чиқманг — бу хавфли бўлиши мумкин. Агар сиз билан бирга жойни ва тоғда ўзини қандай тутишни яхши биладиган малакали саёҳатчи бўлмаса, унда тажрибали йўл бошчини йўлланг.
Агарда сиз тоққа бир кунга чиқмоқчи бўлсангиз ҳам, ўзингиз билан қуруқ кийимларни олиш мақсадга мувофиқ. Тоғли ҳудудларда ҳаво ҳамиша ўзгарувчан, айниқса 1600 метрдан баландликда.
Агар пастлик жойларда қуёш чақнаб иссиқ бўлса-да, тоғнинг чўққисида ёмғир ва туман бўлиши мумкин. Агарда буларга шамол ҳам қўшилса, хавф икки баробар ошади.
Шуни унутмаслик лозим-ки, баландлик ҳар 100 метрга ошган сари, ҳарорат 1 градусга пасайиб боради. Мумкин қадар оёқ кийим қалин пошнали ва нам ўтказмайдиган бўлиши керак. Шиппак ва кроссовкалар кийиш тавсия этилмайди. 1 кунлик сайр учун озгина овқат, сув учун пластик идиш, нам ўтказмайдиган куртка ва бош кийим бўлиши мақсадга мувофиқ.
Агарда сиз бир неча кунга тоғга чиқишни истасангиз, сизнинг ёнингизда албатта заҳира — шим, кўйлак, нам ўтказмайдиган куртка, бош ва оёқ кийим, палатка, қоп кўрпа, қозонча, карта, компас ва бир неча кунга етадиган озиқ-овқат заҳираси бўлишига аҳамият беринг.
Шу билан бирга, борадиган йўл ва жойни ҳисобга олган ҳолда кийим-кечак ва овқатнинг оғирлигини ҳисобга олиш лозим, чунки 2 км га тенг саёҳатдан сўнг тайёргарлиги йўқ одам ушбу юкни кўтара олмайди.
Шуни эътиборда тутиш лозимки туманда ҳаракатланиш қийинлигини ва кўриш масофаси 10 метрни ташкил этишини инобатга олсак, бундай вазиятда йўқолиб қолиш жуда онсон. Шунинг учун доимо бир-бирингизни эътиборли бўлиб, ёнма-ён юринг.
Тоққа сайрга чиқишда борадиган йўлингиз ва манзилингизни яқинларигизга хабар беришни доимо ёдда сақланг!
Йўлингиз ва манзилингизни жойлардаги ФВВ идоралари билан маслаҳатлашиб олишни тавсия эталади, чунки сиз танлаган йўл хавфли бўлиши мумкин.
Шуни унутманг-ки тоғли ҳудудларида йиртқич ҳайвонлар мавжуд бўлиб, улар сирасига айиқлар, бўрилар ва бошқалар киради.
Нотаниш жойларда ўзини қандай тутиш керак
Агар сиз нотаниш жойда биринчи маротаба бўлсангиз, аввалдан кўзлаган режага асосан ҳаракатланинг. Агар сизлар бир неча киши бўлсангиз, доимо биргаликда ҳаракат қилинг. Тоғда ҳар қандай ҳодиса бўлиши мумкинлиги, ҳаттоки адашиб қолиш ҳам. Тоғда кутилмаган жойларда жарликлар бўлиши мумкин.
Уяли алоқа воситаларини имкон қадар ёнингизда олиб юриш тавсия этилади. Қиш фаслида қор кўчкиси ҳолатлари кўп учрайди. Агар сиз биринчи маротаба тоққа чиққан бўлсангиз, узоқ жойларга сайр қилманг.
Унутманг ҳамиша сизни тоғда хавфсиз сайр қилишингиз учун йўлбошловчи хизмати ҳам бор.