ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Р. Джураев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди, деб хабар қилди ФВВ матбуот-хизмати.
"2017 йилнинг 23 июн куни вазирлик биносида Фавқулодда вазиятлар вазири Р. Джураевнинг Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ерик Утембаев билан учрашуви бўлиб ўтди", — дейилган хабарда.
Хабарда айтилишича, учрашув давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаси ўртасида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.