TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Латвия элчиси Эдгар Бондарс Риганинг Тошкент билан мунтазам авиарейсларни очишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" матбуот хизмати.
Бундан ташқари, у мамлакатлар ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истагини билдирган.
Ўз навбатида авиакомпания бош директорининг биринчи ўринбосари Акмал Акбаров 2017 йилнинг 27 июлидан Тошкент — Нью-Йорк — Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тғри қатновлар йўлга қўйилиши билан Тошкент — Рига — Тошкент йўналишидаги парвозлар давом этишини маълум қилди.