Гуллар шаҳри Наманганни ривожлантирадиган режа ва лойиҳалар ҳақида

© Sputnik / Георгий Зельма / Медиабанкка ўтишНаманганлик Юсуп Имамов
Наманганлик Юсуп Имамов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 24 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган 2016-2019 йилларда Наманган вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурига мувофиқ юзлаб инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев халқ билан мулоқот қилиш учун Наманган вилоятига ташриф буюрди.

Наманган ҳар томонлама ривожланган, энг гўзал вилоятларидан бири. Кейинги йилларда унинг иқтисодий салоҳияти янада ошиб, шаҳар ва қишлоқлар обод бўлиб бормоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ҳудудий маҳсулот 8,7 фоиз ўсган. Бу улкан бунёдкорлик ишларига асос бўлмоқда.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюрди
Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Қамчиқ довони орқали 19 километрлик ноёб туннелни ўз ичига олган Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли очилгани мамлакат ҳаётидаги улкан воқеа бўлди. Бу йўл кўплаб иқтисодий имкониятлар қатори Наманган вилоятининг муҳим транзит ҳудудига айланишини ҳам таъминлади.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 24 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган 2016-2019 йилларда Наманган вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурига мувофиқ юзлаб инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Уларнинг орасида умумий қиймати 2 миллиард 1 миллион долларга тенг бўлган, 1800 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси алоҳида ўрин тутади. Ушбу электр станцияси нафақат Наманган вилояти, балки бутун Фарғона водийсида электр энергиясига бўлган талаб ва эҳтиёжни қондиришга хизмат қилади.

Поп туманида 100 мегаватт қувватга эга бўлган, умумий қиймати 210 миллион долларни ташкил этадиган қуёш электр станциясини қуриш, Мингбулоқ туманида 211 миллион долларлик "Мингбулоқ нефть-газ" конини ўзлаштириш ва бошқа инвестиция лойиҳалари вилоят иқтисодиётини янги босқичга кўтаради.

Туннелдаги автомобиллар - Sputnik Ўзбекистон
"Қамчиқ" довонида Ўзбекистон тарихида энг йирик тунеллардан бири қурилади
Наманганда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси изчил ривожланмоқда. Вилоят ишбилармонлари хорижий технологиялар асосида харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариб, экспортдан катта даромад топмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида 79 корхона томонидан 17,4 миллион долларлик экспорт амалга оширилган. Экспортчи корхоналар сафига 19 янги субъект қўшилган.

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида бу борадаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш, мамлакатнинг барча ҳудудлари қатори Наманган вилоятини ҳам изчил ривожлантириш бўйича улкан режа ва мақсадларни баён этган эди.

Мирзиёев Наманганга ташрифи давомида ана шу режалар ижроси, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва истиқболли лойиҳалар билан танишади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

Янгиликлар лентаси
0