"Қамчиқ" довонида Ўзбекистон тарихида энг йирик тунеллардан бири қурилади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишТуннелдаги автомобиллар
Туннелдаги автомобиллар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги магистрал ҳозирда амалда бўлган тунел остидан ўтади, бу эса автомобил йўллари хавфсизлигини кучайтириб, унинг сиғими ортишига хизмат қилади

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистон Қамчиқ довонида яна битта тунел қурилиши лойиҳасини ишлаб чиқмоқда, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига мамлакат Автомобил йўллари давлат қўмитасидаги манба.

Қамчиқ довони - Sputnik Ўзбекистон
Қамчиқ довонида ўта оғир юкли машиналарга ўтиш таъқиқланди
Таъкидланишича, айни вақтда мутахассислар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини яратмоқда. Бу мустақил Ўзбекистон тарихида ушбу соҳадаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлади, дея таъкидланмоқда.

"Айни вақтда лойиҳалар институти мутахассислари лойиҳани ишлаб чиқишга киришганлар. У "Қамчиқ-2" деб номланади. Бир нечта вариантлар муҳокама қилинмоқда, шу жумладан, амалдаги тунел остидан янги тунел ўтказиш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу уни янада хавфсизроқ қилишга, бугунги кунда фаолият юритаётган устки тунелни эса захирадаги тунел мақомига ўтказишга имкон беради. Шубҳасизки, лойиҳани амалга ошириш учун замонавий хавфсизлик чоралари қўлланилади. Ушбу йўналишда дунёнинг олд мамлакатлари тажрибаси чуқур ўрганилмоқда", — деб таъкидлаган суҳбатдош.

Қайд этилишича, иккинчи тунел амалдагисидан кўра энлироқ бўлади. Бу унинг ўтказиш сиғими ортишига ҳамда замонавий вентиляция ва ёруғлик тизимлари билан жиҳозланиш имконини бериши таъкидланмоқда.

Лойиҳанинг тахминий қиймати 175 миллион долларга баҳоланган. Лойиҳа Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фонди томонидан молиялаштирилиши хабар қилинган. Шунингдек, йирик халқаро молиявий институтлардан бири жалб қилиниши мумкинлиги қайд этилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0