TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистонда совет даврининг энг машҳур заводи — "Тошўйинчоқ" фаолияти қайта тикланади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Давлат раҳбари буйруғи асосида объект беғараз асосда баланс қиймати бўйича Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига топширилади, сўнг банкнинг бошқарувчи компанияси — NBU Investment МЧЖга сифатли ва замонавий ўйинчоқлар ишлаб чиқаришни ташкил қилишга инвестиция ажратиш шарти билан тақдим этилади
Режага кўра, "Тошўйинчоқ" заводи негизида банк улуши иштирокида турли корхоналар ташкил этилади. Шу тариқа, кейинчалик Ўзбекистон миллий банки ушбу компаниялардаги ўз улушларини валютага сотиши мумкин.
Миллий банк ва бошқарувчи компанияга 2018 йил 1 мартга қадар ўйинчоқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, ушбу маҳсулотни ҳам ички, ҳам ташқи бозорларда реализация қилиш топширилди.