ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. 28 июн куни Ташқи савдо вазирлигида "Zhejiang Jiyou Industrial Co.Ltd." хитой компанияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилди вазирлик матбуот-хизмати.
"Учрашув чоғида Ўзбекистонда мавжуд хом-ашё, юқори малакали ишчи кучи ва хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар мавжудлигини ҳисобга олиб болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истиқболарига тегишли масалалар муҳокама қилинди", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, май ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ҳар томонлама стратегик шерикликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорни имзолаган эди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.