ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. "Катта йигирматалик" саммити арафасида Германия канцлери ва Хитой етакчиси ўртасида "панда-дипломатия"си намойиш қилинди.
Хитой Халқ Республикасида пандаларни кўпайтириш бўйича миллий дастури қабул қилинган бўлиб, унинг ёрдамида кўплаб хорижий давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.
Ушбу дастурга кўра Хитой ҳукумати томонидан панда хорижий мамлакатларга ватанга қайтариш шарти билан вақтинчалик ижарага берилади.
Хитой ҳукумати томонидан Цзяо Цин ва Мэн Мэн исмли пандалар Германияга тақдим этилган. Саммитдан олдин бўлиб ўтган учрашув чоғида Ангела Меркел ва Си Цзиньпин ушбу икки панда янги жойга мослашганлигини тасдиқлашди. Пандаларнинг кўриниши жуда яхши ва соғлом.
Келгуси 15 йил давомида пандалар Берлин шаҳрида яшайди. Бунинг эвазига Германия ҳукумати ҳар йили Хитойга 1 млн доллар ўтказади.
Ушбу маблағларнинг асосий қисми Хитойда пандаларни кўпайтириш бўйича қабул қилинган миллий дастурига сарфланади.
Маълумот учун: катта панда ёки бамбук пандаси асосан Хитойнинг марказий тоғли ҳудудларда яшайди. ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб панда Хитойнинг миллий тимсолига айланди. Шунингдек, катта панда Бутунжаҳон табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси тимсоли ҳам ҳисобланади.
2016 йилгача панда йўқолиб келиш арафасида турган ҳайвонлар рўйхатида бўлган. Олимларнинг ҳисоб-китобига қараганда дунёда атиги 2 мингдан ортиқ панда қолган. Хитойда пандани ўлдирган шахсга нисбатан ўлим жазоси қўлланилади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.