ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп илк учрашуви санаси келишиб олинди. Ушбу учрашув 7 июл куни Германиянинг Хамбург шаҳрида бўлиб ўтадиган "Катта йигиматалик" саммитида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
Куни кеча учрашув чоғида халқаро терроризмга қарши курашиш, шунингдек, Сурия ва Украинадаги вазият муҳокама қилиши режалаштирилганлиги маълум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Путин ва Трамп шу йил бошидан 3 марта телефон орқали суҳбат ўтказишган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.