Трамп ва Путиннинг илк учрашувда қандай масалалар муҳокама қилинади?

© REUTERS / Carlos BarriaПрезидент США Дональд Трамп
Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу йилнинг 7-8 июль кунлари бўлиб ўтадиган “G20 - Катта йигирмалик” саммитида Трамп ва Путин илк бор шахсан учрашув ўтказишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Владимир Путин билан бўлиб ўтадиган учрашув чоғида Сурия ва Украинадаги вазият муҳокама қилиш режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда РИА Новости CNN хабарига асосан.

Телеканал маълумотига кўра, Трамп Путин билан учрашувда Суриядаги ҳарбий вазиятни ва Россиянинг Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилмоқчи. Ундан ташқари “Украинада Россиянинг ҳаракати” масаласи ҳам кўтарилади. CNN телеканалнинг қўшимча маълумотига кўра, Россиянинг АҚШда бўлиб ўтган сайлов жараёнига “аралашуви” мавзуси кўтарилмайди.

АҚШ президент миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Герберт Макмастернинг фикрига кўра, Германиянинг Хамбург шаҳрида G20 саммитида Трамп кўплаб давлат раҳбарлари билан учрашув ўтказиш режалаштирган, шу жумладан Россия президенти Путин билан.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров фикрига кўра, АҚШ ва Росси раҳбарлари учрашуви натижасида икки давлат ўртасидаги муносабатларга аниқлик киритади.

Эслатиб ўтамиз, Путин ва Трамп шу йил бошидан 3 марта телефон орқали суҳбат ўтказишган. Сиёсатчиларнинг фикрига кўра, “Катта йигирмалик” саммитида илк бор шахсан учрашув ўтказишади.

Янгиликлар лентаси
0