Нукусда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилгани сабабли боғчаларда таътил эълон қилинди

© Sputnik Стас ЭтвешМужчина играет у фонтана с ребенком, архивное фото
Мужчина играет у фонтана с ребенком, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон гидрометеорология маркази республика бўйича ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларидан 4-6 даражага юқори бўлган жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туриши ҳақида хабар берганди

TOШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Сўнгги бир ҳафта давомида Нукус шаҳрида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб кетгани сабабли шаҳардаги айрим болалар боғчаларида вақтинча таътил эълон қилинди, деб ёзади karinform.uz.

Аномальная жара - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда рекорд даражадаги иссиқ ҳаво сақланиб туради

"Ота-оналарнинг берган маълумотларига кўра, 5 июлдан 10 июлга қадар таътил берилган.

Мазкур таътил ҳаво ҳароратига қараб яна узайтирилиши мумкин", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон гидрометеорология маркази республика бўйича ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларидан 4-6 даражага юқори бўлган жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туриши ҳақида хабар берганди.

Янгиликлар лентаси
0