TOШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилиши мумкин, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Хабарда айтилишича, 6 июль куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-26, кундузи 39-41 даража бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-30, кундузи 40-45 даражага чиқади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-30, кундузи 40-45 даража бўлади.
Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 38-43 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-30, кундузи 40-45 даражагача етади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27о, кундузи 38-43 даража бўлади.
Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 28-33 даража бўлади.
5-10 июлда Ўзбекистон ҳудудларига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади. Шу давр мобайнида Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида гармсел бўлиши мумкин.
Ҳарорат фонининг кўтарилиши ҳисобига Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида музли сел тошқинлари ўтиши мумкин.
Республика бўйича ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларидан 4-6 даражага юқори бўлган жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.