TOШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Польша миллий Мудофаа вазирлиги ва Пентагон ўртасида Варшавага Patriot ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказиб бериш бўйича битим имзоланди, деб баёнот қилди Польша Мудофаа вазири Антони Мачеревич. РИА Новости хабари асосида.
Ҳужжат Америка президенти Дональд Трампнинг Варшавага ташрифи давомида имзоланган.
Мачеревичнинг аниқлик киритишича, Польшага етказиладиган мажмуалар энг сўнгги ўт очишни бошқариш тизими — IBCS билан жиҳозланади. Ракеталар 2022 йилдан бошлаб етказила бошлайди. Варшава саккизта Patriot учун 7,5 миллиард доллар ажратишни режалаштирган.
Варшава ҳукумати илгарироқ НАТО аскарлари ва Америка ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ўз ҳудудида доимий бўлишига умид билдирган эди.
Москва "Россия НАТОга аъзо давлатларнинг бирортасига ҳеч қачон ҳужум қилмаслиги"ни мунтазам равишда такрорлаб келишига қарамай, Варшава, Болтиқбўйи давлатлари, хусусан, Польша учун "Россия томондан бўладиган хавф" ҳақида такрорлашдан чарчамаяпти.