ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Польша Мудофаа вазирлиги Ҳарбий ҳаво кучларини қайта таъминлаш мақсадида самолётлар танламоқда. Ҳарбийлар Америкада ишлаб чиқарилган F-16 ва F-35 русумли универсал қирувчи самолётларни кўриб чиқишмоқда, улар ўз навбатида совет давридан қолган Су-22 ва МиГ-29 русумли қирувчиларни янгилаши зарур, деб баёнот берди Польша Мудофаа вазири ўринбосари Бартош Ковнацкий.
"Эски Су-22 ва МиГ-29 русумли самолётларни янги замонавий самолётлар билан янгилаш зарур. Лекин, якуний қарор қабул қилиш учун Мудофаа вазирлигида F-16 русумли самолётлар ва бошқа, масалан F-35 русумли самолётлар билан таъминлаш юзасидан таҳлил ишлари олиб борилмоқда", — деди Ковнацкий.
Ковнацкий оқилона қарорлар қабул қилиш кераклиги ҳақида қўшимча қилди.
Шу билан бирга амалдор, 2030 йилдан бошлаб Варшавада мудофаа ҳаражатларини ялпи ички маҳсулотнинг 2 %идан 2,5%игача кўпайтириш режалаштирилгани ҳақида маълум қилди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.