ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Американинг совет даврида ишлаб чиқарилган ҳарбий техникалар савдоси билан шуғулланувчи Redfish Trading Company компанияси қатор самолётларни сотувга қўйди, деб хабар қилган нуз.уз нашри topwar.ru порталига таянган ҳолда.
Хабарда айтилишича, гап етти дона МиГ-29 қирувчиси, беш дона Су-27 қирувчиси, бир дона Су-25 ҳужумчи самолёти ва 22 дона Су-17 қирувчи-бомбардимончи самолётлар хусусида бормоқда.
Техника ҳақидаги маълумотларда улар Ўзбекистон ҲҲКга тегишли эканлиги ёзилган.
Порталнинг ёзишича, бу маълумотни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳам тасдиқлаган.