ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. 2017 йил 2 июл куни "Тошкент-Минералные Воды" рейс билан учиб келган йўловчиларнинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда катта миқдорда бўлган товарларни олиб ўтиш ҳолати аниқланди. Шимолий-Кавказ божхона бошқармаси матбуот хизмати хабарига асосан.
Хабарда айтилишича, аэропортдаги божхона хизмати ходимлари декларацияда ёзилмаган 136 килодан ортиқ янги кийим-кечакларни олиб киришга уринган Ўзбекистон фуқароси тўхтатиб қолинди.
Божхона қоидаларига кўра, йўловчилар багаж ва қўл юкларида ёзма равишда декларация қилишини шарт бўлган товарлар мавжуд бўлмаган ҳолларда "яшил йўлак"дан ўтиш мумкин.
Лекин Ўзбекистон фуқароси қўл юклари билан "яшил йўлак"дан фойдаланган ҳолда божхона назоратидан ўтмоқчи бўлган. Божхоначилар йўловчининг қўл юкларида катта партияда товарлар борлиги шубҳа қилишган. Ренген ускунаси ёрдамида текширилганда, қўл юкида бир хил турдаги тижорат товарлари борлиги маълум бўлган.
59 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг қўл юклари божхона кўригидан ўтказиш натижасида 136 кгдан ортиқ янги кийим-кечаклар (114 та сочиқлар, 301 дона эркак футболкаси) аниқланди.
Йўловчининг сўзларига кўра, ушбу юклар кўргазмада намойиш қилиш учун олиб келаётганлиги ва товарларни божхона декларациясида қайд этиш кераклигини билмаган.
Ушбу кийим кечаклар баённомага асосан олиб қўйилиб, ашёвий далилларни сақлаш камерасига жойлаштирилди. Қоидабузарликни содир этган йўловчи ўз айбини тан олди. Энди ундан жарима ундирилади ёки товарлари мусодара қилинади.
Россия Федерал божхона хизмати йўловчиларга юкларни божхона чегарасидан олиб ўтиш қоидаларини батафсил ўрганиш чиқиш ва божхона назоратидан ўтаётган пайтда қатъий амал қилишни тавсия этади.
Россия аэропортларида божхона назорати зонасида ўрнатилган стендлардаги маълумотларга алоҳида эътибор бериш зарур. Агарда йўловчи қўл юкларида ёзма равишда декларация қилиниши керак бўлган товарлар мавжуд бўлган тақдирда "қизил йўлак"дан ўтишлари шарт. Божхона қоидаларга амал қилмаган шахслар қонунчилик талаблари асосида жавобгарликка тортилади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.