Ўзбек божхоначилари 10 мингга яқин адабиёт ва видео маҳсулотларни ушлашди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишБожхона назорати зонаси
Божхона назорати зонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон божхона органлари томонидан 5 ой давомида 331 ҳолатда 9844 та таъқиқланган адабиёт, аудио, видео маҳсулотлар ушлаб қолинди

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбек божхоначилари 10 мингга яқин адабиёт ва видео маҳсулотларни ушлашди. Бу ҳақда давлат божхона қўмитаси Ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Сафарбаев Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот-анжумани давомида маълум қилди.

Контрабанда золота - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек божхоначилари 2017 йилда 1 млн $лик тилла контрабандасининг олдини олишди
"2017 йил 5 ойи давомида 37 та ҳолатда 218 дона экстремистик ва ақидапарастлик руҳидаги, 21 та ҳолатда 230 дона бошқа диний ҳамда 12 та ҳолатда 1396 дона таъқиқланган адабиётлар, 2 та ҳолатда 4 дона диний мазмундаги брошюралар, 260 та ҳолатда 7996 дона диний мазмундаги аудио, видео маҳсулотлар ушлаб қолинди", — деди у.
Контрольно пропускной пункт на границе с Кыргызстаном - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон божхона постлари 18,3 млн долларлик қурилмалар билан жиҳозланади

Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар томонидан шахсий буюмлари ва қўл юклари орасида турли диний экстремизм, терроризм, шафқатсизликни тарғиб қилувчи ва порнографик мазмундаги материалларнинг олиб ўтилишига оид ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда "Кўнгилдаги қора доғлар", "Ёмоннинг минг бир қилиғи", "Қимматга тушган қизиқиш" номли махсус кўрсатувлар тайёрланиб, марказий телеканалар орқали эфирга узатилди. 

Тадбир якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан атрофлича жавоблар олишди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0