Ўзбек божхоначилари 2017 йилда 1 млн $лик тилла контрабандасининг олдини олишди

© Пресс-служба Министерства Финансов РАКонтрабанда золота
Контрабанда золота - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Контрабандачиларнинг тилла тақинчоқларни олиб ўтадиган энг кенг тарқалган каналлари аввалгидек Тошкент ва бир қатор вилоятлар марказидаги аэропортлар ҳамда автомобил транспорти бўлиб қолмоқда

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ходимлари 2017 йил январ-апрел ойларида республика ҳудуди орқали деярли 3,5 млрд сўмлик (салкам 1 млн доллар) тилла ва тилла буюмлар контрабадасининг олдини олишди, деб хабар қилди РИА Новости божхона қўмитаси матбуот хизматига асосланиб.

"2017 йилнинг 4 ойи давомида божхона ходимларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорлигида аниқланган 50дан ортиқ қонунбузарлик ҳолатларида қиймати салкам 3,5 млрд сўмлик 23 кгдан ортиқ оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди", — дейилади хабарда.

Олтин тақинчоқлар - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда 5 кило олтин тақинчоқлар давлат фойдасига мусодара қилинди

2016 йилда Ўзбекистон божхоначилари томонидан мусодара қилинган ноқонуний тилла ва қимматбаҳо металларнинг умумий қиймати 1,8 млн долларга тенг бўлган.

Контрабандачиларнинг тилла тақинчоқларни олиб ўтадиган энг кенг тарқалган каналлари аввалгидек Тошкент ва бир қатор вилоятлар марказидаги аэропортлар ҳамда автомобил транспорти бўлиб қолмоқда. Ноқонуний қимматбаҳо металлар олиб ўтиш ҳолатлар асосан Москва, Боку, Деҳли ва Истанбул йўналишларида учрайди.

Қоидабузарлар ноқонуний тилла буюмларни олиб ўтиш учун турли хийлалардан фойдаланишга ҳаракат қилишади. Масалан, Самарқанд аэропортида уч нафар Ўзбекистон фуқаросининг шахсий юклари божхона кўригидан ўтказилганда 26 та тилла тақинчоқлар аниқланган. Уларнинг оғирлиги 5 килодан ортиқни ташкил қилиб, умумий нархи 860 млн сўм (МБ курсига ўтказилганда 230 минг $) баҳоланди. Контрабандачилар тақинчоқларни чамадон тутқичларига жойлаштиришган ҳамда миллий тақинчоқлар ва тугмаларга яширишган. Улар қимматбаҳо юкни Москва орқали Ҳиндистонга олиб боришга уринганлар, деб қўшимча қилди божхона матбуот хизмати.

"Москва-Тошкент" рейси бўйича Ўзбекистонга учиб келган Арманистон фуқароси божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида қимматбахо бриллиант тошлари билан безатилган тилла тақинчоқларни турли конфетлар ва юпқа, яъни лавашлар орасига яширишга уринган. Экспертлар ушбу ноқонуний юкни 9 минг $ миқдорида баҳолашган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0