Барча ҳарбий лицейлар - "Темурбеклар мактаби"га айлантирилади

© http://jahonnews.uzАмир Темур ҳайкали
Амир Темур ҳайкали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
5 июл куни Ўзбекистон президентининг Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида фармони эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Барча ҳарбий лицейлар — "Темурбеклар мактаби"га айлантирилади, бу ҳақда 5 июл куни эълон қилинган Ўзбекистон президентининг Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги фармонида айтилди.

Ўзбекистон байроғи - Sputnik Ўзбекистон
"Темурбеклар мактаби", Ёшлар куни ва янги Давлат мукофоти ҳақида
"Буюк давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатлари ёш авлод учун ўрнак бўлиб хизмат қилишини инобатга олган ҳолда республиканинг барча ҳарбий академик лицейларига "Темурбеклар мактаби" номи берилсин", — дейилган ҳужжатда.

Шунингдек, Фармонда "Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган IV қурултойи қарорига мувофиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин", деб қўшимча қилинган.

Янгиликлар лентаси
0