"Темурбеклар мактаби", Ёшлар куни ва янги Давлат мукофоти ҳақида

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишЎзбекистон байроғи
Ўзбекистон байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини кўз қорачиғидек асраш, ёш авлод ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини кучайтиришда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиши лозим", деди Шавкат Мирзиёев

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида сўзлаган нутқи давомида ёшларга ҳарбий таълим-тарбия берадиган курсантлар мактабларига "Темурбеклар мактаби" деб ном беришни таклиф қилди.

"Маълумки, тарихда халқимиз орасидан кўплаб буюк саркардалар етишиб чиққан. Ана шундай мард ва фидоий аждодларимизнинг ҳарбий соҳадаги бой мероси, мардлик ва жасурлик фазилатлари ёшларимиз учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади.

Народный артист Узбекистана Озодбек Назарбеков - Sputnik Ўзбекистон
Камолот тугатилди, Озодбек Назарбеков "Ёшлар"га раҳбар бўлди
Айниқса, Соҳибқирон Амир Темур бобомиздек — у зот биронта жангда мағлуб бўлмаган — енгилмас саркарда ва давлат арбоби жаҳон тарихида камдан-кам топилади. Ўз яқинлари, замондошлари бу улуғ сиймони Темурбек деб атаган эканлар. Мен шу ҳақда ўйлаганимда, бир фикр хаёлимдан ҳеч кетмайди. Юртимизда ёшларга ҳарбий таълим-тарбия берадиган курсантлар мактабларига "Темурбеклар мактаби" деб ном берсак, нима дейсизлар?", — деди президент.

Бу масала бўйича Бош вазир Абдулла Арипов Хавфсизлик кенгаши котиби В.Маҳмудов, мудофаа вазири Қ.Бердиевга бир ой муддатда таклиф киритиш вазифаси топширилди.

Ўзбекистон раҳбари шунингдек, иқтидорли ва фаол қизлар учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган экан, энди турли соҳа ва тармоқларда катта натижаларга эришиб келаётган йигитлар учун "Мард ўғлонлар" деган ном билан Давлат мукофотини таъсис этишни таклиф қилди.

Шу билан бирга, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, ўқишда, меҳнатда, жамоат ишларида ҳар томонлама фаол бўлган йигит-қизларимизни тақдирлаш мақсадида "Келажак бунёдкори" медалини ҳам таъсис этилиши маълум қилинди.

Ёшлар Халқаро саммити - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ёшлар сиёсати тўғрисидаги қонунга имзо чекди
"Нега деганда, ҳар қандай ютуқ, ҳар қандай ғалабанинг замирида аввало меҳнат ва қатъият, мардлик ва жасорат мужассам бўлиб, эл-юрт равнақи йўлидаги ҳалол хизмат албатта ўзининг муносиб баҳоси ва қадрини топиши керак", — деди Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари Ўзбекистонда байрамлар кўплигини, лекин ёшларга бағишланган байрам йўқлигини таъкидлаган ҳолда, бу масалани ҳам ҳал этадиган вақт келганини маълум қилди ва "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун — 30 июнь санасини мамлакатимизда Ёшлар куни деб эълон қилсак, қандай бўлади?", — деган савол билан ёшларга мурожаат қилди.

Янгиликлар лентаси
0