Камолот тугатилди, Озодбек Назарбеков "Ёшлар"га раҳбар бўлди

© 1news.uzНародный артист Узбекистана Озодбек Назарбеков
Народный артист Узбекистана Озодбек Назарбеков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Камолот" ЁИҲ тугатилганини, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ташкилоти тузилгани ҳақида маълум қилди

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Бугун, 30 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV Қурултойи бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Uznews нашри хабар берди.

Муҳаммад Исмоил, шоир - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек телевидениесини чала ўлик ҳолатга келтирган ким? - Муҳаммад Исмоил мулоҳазалари

Қурултойда чиқиш қилган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Камолот" ЁИҲ тугатилганини, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ташкилоти тузилгани ҳақида маълум қилди.

Қурултойда иштирок этаётган манбаларнинг маълум қилишича, президент янги ёшлар ташкилотига кўплаб ваколатлар тақдим этган. Жумладан, "Ёшлар" телеканали акцияларининг 50 фоизи янги ташкилотга ўтган.

Президент ушбу телеканални ёшлар ҳаётини ёритишда сусткашлиги учун танқид қилган. У Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековни ўзининг медиа соҳаси бўйича вакили ҳамда телеканал раҳбари этиб тайинлаган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0