Жала остида қолган Жириновский Мосгидрометни тарқатиб юборишни талаб қилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЛидер ЛДПР Владимир Жириновский
Лидер ЛДПР Владимир Жириновский - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сиёсатчи пойтахт синоптикларини улар москваликларни ёмғир ёғиши ҳақида огоҳлантиришмагани учун танқид қилди

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. ЛДПР партияси раиси Владимир Жириновский Москва гидрометеорология марказини (Мосгидромет) тарқатиб юборишни талаб қилди, деб хабар берди РИА Новости ЛДПР ТВга таяниб.

Сиёсатчи пойтахт синоптикларини улар москваликларни ёмғир ёғиши ҳақида огоҳлантиришмагани учун танқид қилди.

Аномальная жара - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда рекорд даражадаги иссиқ ҳаво сақланиб туради

"Москвага қора булут яқинлашаётганини ҳаттоки мен ҳам кўрдим. Ойнани очинглар, Москва гидрометмарказидаги амалдорлар. Сизлар нега 20 дақиқадан кейин кучли жала бўлиши ҳақида огоҳлантирмайсизлар?" — дея норози бўлди Жириновский.

Унинг сўзларига кўра, сешанба куни у илк марта "суяк-суягигача" ивиб кетган, аммо дарҳол захирадаги костюм ва туфлисини кийиб олган.

Июль бошидан бери Марказий Россияда ноодатий об-ҳаво ҳукм сурмоқда.

Илгарироқ ФВВ ноаниқ ва кечикиб берилган об-ҳаво маълумоти учун синоптикларни жазолашни таклиф қилган эди. Росгидрометмарказ бунга жавобан ташкилотда "амалга ошмаган" об-ҳаво маълумоти учун ходимлар мукофотдан маҳрум қилинишини, шу боис қўшимча жаримадан маъно йўқлигини билдирганди.

Янгиликлар лентаси
0