Ўзбекистон ҲҲК ўқув машғулотида тоғдаги шартли душманни йўқ қилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишштурмовики Су-25
штурмовики Су-25 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур ўқув машғулотлари жанговар ҳолатга яқин кўринишда, баланд тоғ шароитида, вертолёт ва Су-25 тактик авиациясидан фойдаланилган ҳолда ўтказилди

TOШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари мамлакат жанубидаги ўқув машғулоти давомида шартли душманни йўқ қилдилар. Бу ҳақда "Ўзбекистон" телеканалига асосланиб РИА Новости хабар берди.

Военнослужащие армии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия қуролли кучлари ҳамкорликда машғулот ўтказади

Хабарда айтилишича, мазкур ўқув машғулотлари жанговар ҳолатга яқин кўринишда, баланд тоғ шароитида, вертолёт ва Су-25 тактик авиациясидан фойдаланилган ҳолда ўтказилди.

Машғулотларда ўнта парвоз экипажи, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг "Сариосиё" павильони ва Хонобод аэродромидан фойдаланилди.

Машғулот сценарийсига кўра, самолёт ва вертолётлар дастлаб маҳаллий ҳудуд узра ҳаво разведкасини ўтказди, сўнгра баландлиги 4 минг метрдан ортиқ бўлган тоғ шароитида жойлашган шартли душманнинг асосий кучларига бомба-ҳужум зарбаларини берди.

Янгиликлар лентаси
0