TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. 2017 йил октябрида Ўзбекистоннинг Фориш полигонида Россия Қуролли кучлари Марказий ҳарбий округи ва Ўзбекистон Қуролли кучлари бўлинмаларининг ҳамкорликдаги машғулотлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда РИА Новости Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ёрдамчиси, полковник Яровслав Рошчупкинга асосланиб хабар берди.
"Россия Қуролли кучлари Марказий ҳарбий округи ва Ўзбекистон Қуролли кучлари бўлинмаларининг ҳамкорликдаги машғулотлари 2017 йил октябрида Ўзбекистоннинг Фориш полигонида бўлиб ўтади", — деди Рошчупкин.
Илгарироқ Ўзбекистон ва Россия Мудофаа вазирликлари делегацияларининг Тошкентдаги учрашувида ҳамкорликда машғулотлар ўтказишга келишиб олинганди.
Қайд қилинишича, 2017 йил охирига қадар икки мамлакат ўртасида минтақавий хавфсизлик, ҳамкорликдаги тактик машғулотлар ва бошқа тадбирлар борасида штаб музокаралари ўтказилади.