Ўзбекистонда япон ҳарбий асирлари ҳақида кино суратга олинади

© Flickr / Devin ConnollyТеатр имени Алишера Навои
Театр имени Алишера Навои - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Япония ва Ўзбекистон кино ижодкорлари урушдан кейинги йилларда Ўзбекистонда бўлган япон ҳарбий асирлари ҳақида кино суратга олишга келишиб олишди.

TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Япониянинг делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар  қилмоқда агентлик ахборот хизмати.

Учрашувда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Атабек Мусаев, Япония Вазирлар туризмни ривожлантириш ва тарғиб қилиш бўйича маслаҳатчиси, «JTB» корпоратсияси менеджери Казунори Косеки, “Loaded films Co. Ltd.,” продюссерлик компанияси президенти Эико Мизуно ва продюссер Джейсон Эдвард Греемлар иштирок этишди.

Самарқанддаги туристлар - Sputnik Ўзбекистон
Япон ОАВ: Ўзбекистон - Марказий Осиё туризми маркази

Учрашув иштирокчилари ўзбек ва япон киноижодкорлари ҳамкорлигида урушдан кейинги йилларда Ўзбекистонда бўлган япон ҳарбий асирлари ҳақидаги ҳикоялар бадиий филм сценарийси учун асос бўлиши мумкинлиги айтилди. Бу борада Япония томонидан таклиф қилинган филм синопсиси кўриб чиқилиб, мазкур лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилиши келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, 1945-1950 йилларда Ўзбекистон ҳудудида 23 мингга яқин асирга олинган япон ҳарбийлари бўлган.  Уларнинг бевосита иштирокида Навоий ва Муқимий театрлари, Тўқимачилик комбинати, Марказий телеграф биноси, Фарход ГЭСи ва бошқа бинолар қурилган.

Ўша оғир йилларда 817 нафар япон ҳарбийлари Ўзбекистон ҳудудида вафот эган. Уларнинг қабрлари Фарғона ва Тошкент вилоятларида сақланиб қолган. Уларнинг қариндошлари ҳалигача ўша қабрларни зиёрат қилгани келиб туришади.

Янгиликлар лентаси
0