TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Шимолий Корея баллистик ракетани муваффақиятли синовдан ўтказгани ҳақида эълон қилгач, Япония ҳукумати кун давомида иккинчи бор миллий хавфсизлик кенгашини чақирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Илгарироқ Ренхап агентлиги ўз манбасига таянган ҳолда Шимолий Кореянинг ғарбий қирғоқларидан учирилган ракета парвози давомийлиги 2300 километрни ташкил қилгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча АҚШ ва Япония етакчилари Шимолий Кореяга босим ўтказиш учун икки давлат ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини тасдиқлаган эдилар. Хабарларга кўра, Синдзо Абэ ва Дональд Трамп КХДРга босим ўтказишни давом эттириш мақсадида Германияда ўтказилиши кутилаётган "катта йигирматалик" (G20) саммитидан фойдаланишга келишиб олишган.