АҚШ ва Япония Пхеньянга ҳамкорликда босим ўтказишга келишиб олди

© REUTERS / Cabinet Public Relations Office/HANDOUTСиндзо Абэ ва Дональд Трамп
Синдзо Абэ ва Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Япония Бош вазири Синдзо Абэ билан КХДРга босим ўтказишга келишиб олгач, Шимолий Корея ўз ракеталари қаергача учиб бориши ҳақида хабар тарқатди

TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik.  Трамп ва Синдзо Абэ телефон мулоқоти давомида КХДРга босим ўтказишга тайёрлигини тасдиқлашди, деб хабар қилди РИА Новости.

"АҚШ ва Япония етакчилари Шимолий Кореяга босим ўтказиш учун икки давлат ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини тасдиқладилар. Бу ҳақда Япония вазирлар маҳкамаси Бош котиби ўринбосари Коити Хагиуда журналистларга душанба куни маълум қилган", дейилади хабарда.

Коити Хагиуда Киодо агентлигига берган интервьюсида Синдзо Абэ ва Дональд Трамп КХДРга босим ўтказишни давом эттириш мақсадида Германияда ўтказилиши кутилаётган "катта йигирматалик" (G20) саммитидан фойдаланишга келишиб олишганини айтган.

Шимолий Кореядаги ҳарбий парад - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Шимолий Корея билан "катта можаро" бўлиши эҳтимоли ҳақида гапирди
Эслатиб ўтамиз, G20 саммити 7-8 июл кунлари Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда.

АҚШ ва Япония Шимолий Кореядан ядро ва ракета ишлаб чиқаришни бас қилиши учун унга иқтисодий чораларни қўллаб, босим ўтказишга тайёрлигини билдираётган бир вақтда Пхеньян ўз ракеталари қаергача учиб бориши мумкинлигини бутун дунёга маълум қилди.

Душанба куни Халқ армияси стратегиявий қўшинлари кунини нишонлаган Шимолий Корея ўз ядровий ракеталари Ер шарининг исталган нуқтасига зарба бериши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган.

РИА Новостининг ёзишича, мамлакатнинг Марказий партиясига қарашли "Нодон синмун" нашри ушбу муносабат билан ўз саҳифаларида Пхеньян ишлаб чиқарган ракеталарининг ранг-баранг суратларини чоп этган.

"Корея Халқ армияси стратегиявий қўшинлари ер юзининг исталган нуқтасига исталган вақтда зарба бериши мумкин", — деб таъкидлаган нашр. Газетада ёзилишича, юзта учирилган ракетадан юзтаси муваффақиятли амалга оширилади, сабаби, тезликни оширувчи мобил учириш қурилмалари эвазига бу ракеталарни аниқлашнинг иложи бўлмайди.

КХДР баллистик ракеталарни учирмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея учун томоша ёхуд АҚШ нега Афғонистонга "бомбаларнинг онаси"ни ташлади?
1950-1953 йилларда Корея ярим оролидаги ҳарбий тўқнашув тинчлик битими билан якун топганидан бери Қўшма Штатлар ва Шимолий Корея муносабатлари "совуқ уруш" ҳолатида.

Пхеньяннинг тинчлик келишувини имзолашга ва АҚШ билан расмий муносабатларни тиклашга қилаётган ҳаракатлари натижасиз қолмоқда: Вашингтон ушбу масалани муҳокама қилишдан кескин бош тортиб келяпти.

Америка "Шимолдан келиши мумкин бўлган хавф"нинг олдини олиш мақсадида Жанубий Кореяга 28 минг аскарини жойлаштирган. Шимолий Корея эса Американинг ушбу ҳаракатини фантазия меваси, деб ҳисоблаб, то АҚШ унга таҳдид қилишни бас қилмас экан, "ядро" қуролини кучайтириб боришини эълон қилган.

Янгиликлар лентаси
0