Сеул мэри Мирзиёевга президент Мун Чже Индан таклифнома олиб келди

Oбуна бўлиш
Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин Ўзбекистон президентини Жанубий Кореяга таклиф қилди. Таклифномани Ўзбекистонга Сеул мэри Пак Вон Сун олиб келди

TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев 3 июль куни Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сунни қабул қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Мун Чжэ Ин - Sputnik Ўзбекистон
Собиқ спецназ жангчиси ва демократия тарафдори: Жанубий Кореяга ким раҳбар бўлди?
"Сеул мэри Президентимизга Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг ушбу мамлакатга жорий йил давомида давлат ташрифи билан бориш таклифини шахсан топшириш учун Тошкентга келган", — дейилади хабарда.

Мирзиёев таклифни мамнуният билан қабул қилар экан, бугун Ўзбекистон билан Жанубий Кореяни дўстлик ришталари, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкам боғлаб турганини алоҳида таъкидлади.

Хабарда айтилишича, учрашувда жорий йилнинг 3 июлида қабул қилинган "Йўл харитаси"га мувофиқ биродарлашган шаҳарлар – давлатларимиз пойтахтлари Тошкент ва Сеул ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама этилган.

Замонавий технологияларни кенг қўллаш асосида шаҳарни бошқариш, транспорт тизими ва уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича самарали тизимни ташкил этиш соҳасида Жанубий Кореянинг илғор тажрибасидан фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, шаҳарсозлик, архитектура ва ландшафт дизайни соҳаларида ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Янгиликлар лентаси
0