TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. ўн йил деганда биринчи маротаба ўзбекистонликлар Иссиқ-Кўлга келишди, деб хабар берди Sputnik Қирғизистон "Манас" аэропорти матбуот-хизматига таянган ҳолда.
4 Август 2016, 14:59
"Бугун Иссиқ-Кўлга Тошкентдан учган авиарейс орқали 200 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар келдилар", — дейилган хабарда.
Ўзбекистон Ҳаво йўллари матбуот-хизмати ҳам 4 июль куни Тошкент-Иссиқ-Кўл-Тошкент йўналишида чартер рейслар амалга оширилгани ҳақида хабар қилди.
"Ушбу маршрут бўйлаб чартер парвозлар жорий йилнинг 29 августидан бошлаб Boeing 757 авиалайнерларида ҳафтада бир марта — сешанба кунлари амалга оширилади", — дейилган Миллий авиакомпания хабарида.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон Ҳаво йўллари Қирғизистондаги Иссиқ-кўлга парвозлар амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилган эди.