ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ушбу йилнинг 16 августидан бошлаб ҳар якшанба куни Тошкентдан Иссиқ-кўлгача туристлар поезди қатнай бошлайди, деб хабар қилмоқда “Новости Узбекистана” нашри.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан ташкил қилинган поезд 451/452 рақами билан ҳаракатланади. Поезд Тошкентдан 16,23,30 август кунлари соат 13:27 да йўлга чиқиб, Рыбачье бекатига 17,24, 31 август кунлари соат 12:44 да етиб келади.
Орқа йўналишга поезд 18, 25 август ва 1 сентябр кунлари соат 02.55 жўнайди ва Тошкентга 19, 26 август ва 2 сентябр кунлари соат 07:43 да етиб келади. Поездда купе, плацкарт ва вагон-ресторанлар бор.